ҲУРМАТЛИ «XOVOS TEMIRYO‘L SHIFOXONASI» МЧЖ ИШТИРОКЧИЛАРИ!
«XOVOS TEMIRYO‘L SHIFOXONASI» МЧЖ иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2026 йил 30 июнь куни соат 11:00 да Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Тинчлик МФЙ, Ал-Бухорий кўчаси, 30-уй манзилида ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олишни бошлаш вақти – соат 10:30 да юқоридаги манзил бўйича бошланади.
Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олишнинг тугаш вақти – соат 10:55 да тугатилади.
Иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун иштирокчилар рўйхатини шакллантириш санаси 2026 йил 24 июнь этиб белгиланди.
КУН ТАРТИБИ:
- Йиғилиш раиси ва котибини сайлаш.
- Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти ҳисоботини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2025 йил учун йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш.
- Ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини тасдиқлаш.
- Жамият раҳбарининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органи ваколатлари муддатини узайтириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини белгилаш.
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (заруратга кўра).
Иштирокчиларга тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар билан жамиятнинг юқорида кўрсатилган манзилида танишиш мумкин.
Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Тинчлик МФЙ, Ал-Бухорий кўчаси, 30-уй ёки тел.: 99-784-02-12
Кенгаш раиси
Ш.Раджабов
